Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоқхонада вафот этди. У 2022 йилнинг декабрида ўзлаштириш, талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлиги каби жиноятларда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
Андижон вилоятида 63 млрд сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштиришда айбланган 45 нафар судланувчининг аксариятига қамоқ жазоси тайинланди. Хусусан, Андижоннинг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров 10 йилга, собиқ прокурор Қурбонали Асқаров эса 10,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Андижон шаҳар собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олингач унинг имзоси билан 26 та ҳужжат тасдиқланганди. Шаҳарнинг янги ҳокими Гофуржон Абдураҳмонов мазкур ҳужжатларни, қолаверса, собиқ ҳоким имзолаган яна 4 та ҳужжатни бекор қилди. Уларнинг асосий қисми ер майдонини аукционга қўйиш билан боғлиқ.
Гофуржон Абдураҳмонов Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Баҳром Ҳайдаров талон-тарожлик тўғрисидаги жиноят иши доирасида қўлга олинган эди.
Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоққа олинган куни 24 та қарор ва фармойиш, эртаси куни эса яна 2 та ҳужжатни имзолади. Уларнинг аксарияти ер майдонларини онлайн аукционга қўйиш билан боғлиқ. Адлия бошқармаси «сохталаштириш эҳтимоли» билан қарорларнинг қонунийлигини текширмоқда.
Андижон вилояти ХТБ бошлиғи Азизбек Миркомилов бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчи тариқасида ҳибсга олинди. Сешанба куни Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров процессуал тартибда ушлангани маълум бўлганди.
Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида ҳибсга олинди. У 2017−2019 йилларда Андижон вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган даврида катта миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.
Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан киритилган тақдимнома билан Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши сессиясида икки нафар депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи қонун ва президент фармонига зид тарзда кўриб чиқилгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, депутатлардан бири — Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровдир. У 2017 йилдан 2019 йил октябрь ойига қадар Андижон вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган даврида молиявий жиноятлар содир этганликда гумонланмоқда.
Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров 8 та ҳолатда жами 19,6 минг кв. метр ер майдонини ноқонуний ажратиш орқали давлат манфаатларига 1 млрд 779 млн сўм зарар етказганликда айбланмоқда. Ҳоким бир вақтнинг ўзида депутат бўлганлиги боис Андижон вилояти прокуратураси уни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича Халқ депутутлари Андижон вилояти кенгашига тақдимнома киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг